Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Сочи — Бухоро — Сочи йўналиши бўйича чартер рейсларни йўлга қўйди. Қатновлар ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилади.
WizzAir авиакомпанияси Ўзбекистонга янги — Абу-Даби-Тошкент-Абу Даби парвоз йўналишини очди. Бу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.
Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Минералние Води ва Самарқанд ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди. Мунтазам қатновлар ҳафтада бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Москвадан Гоага учаётган «Аэрофлот» самолёти зўравон йўловчи туфайли Урганчга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. У рейсдан чиқариб ташланди.
14 январдан бошлаб Ўзбекистон аэропортларида кутиб олувчиларнинг учиб келиш залларига кириб, терминал ичида божхона ҳудудигача бўлган жойда йўловчиларни кутишлари мумкин.
Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларида чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонда айрим турдаги товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаларини қайтаришни назарда тутувчи Tax Free хизмати шохобчалари иш бошлади.
Эроннинг Qeshm Air компанияси Ўзбекистонга мунтазам авиарейсларни йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилади. Бу бўйича келишувга Эрон президентининг сентябрь ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида эришилган эди.
Қарши аэропорти фаолияти ноқулай об-ҳаво туфайли вақтинча чекланди. Россиянинг «Азимут» авиакомпаниясига тегишли Москвадан Қаршига йўл олган рейс Самарқанд аэропортига йўналтирилди.
Тошкент халқаро аэропортининг жўнаш терминали олдида Ўзбекистонда биринчи тўлиқ автоматлаштирилган автотураргоҳ иш бошлади. Тўловни паркомат орқали нақд пулда ёки QR-код билан тўлаш мумкин. Паркомат қайтим ҳам қайтара олади. Яқин кунларда келиш терминали олдида ҳам худди шундай автотураргоҳ очилади.
Январь ойининг охиридан Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси Абу-Даби — Тошкент рейсларини йўлга қўйишни режалаштиряпти. Самолёт ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари учади. Аввалроқ WizzAir Abu Dhabi БАА пойтахтидан Самарқандга парвозларни амалга ошириши хабар қилинганди.
Ўзбекистоннинг Мy Freighter авиакомпаниясида Jumbo Jet, шунингдек, «Осмон маликаси» деб номланувчи биринчи Boeing-747 самолёти пайдо бўлди. Бу авиакомпаниянинг биринчи хусусий юк самолёти ҳисобланади.
Москвадан Урганчга учаётган «Азимут» компаниясининг ССЖ-100 самолёти йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Самарага фавқулодда қўнди. Ҳозир рейс Урганчга етиб борди.
«Тошкент» халқаро аэропорти ўз такси хизматига эга бўлгач, кўплаб ҳайдовчилар, жумладан, ноқонуний таксичилар норозилик билдиришди. Иш ҳатто муштлашувгача етиб борди. «Газета.uz» ҳайдовчилар билан суҳбатлашиб, улар нима хоҳлаётганлари ва «бомбила» сўзига нисбатан муносабатини ўрганди.
Taxi Airports Tashkent компанияси Тошкент халқаро аэропортида ўзининг такси хизматини йўлга қўйди. Бошқа таксилар (Yandex, Mytaxi ҳайдовчилари) эса фақат автотураргоҳлар олдидан йўловчиларни олиб кетишлари мумкин. Реконструкциядан сўнг учта автотураргоҳ ҳам ишга тушди. Тарифлар ва нархлар.
Тошкент халқаро аэропортидаги учиб кетиш терминали ертўласида кичик ёнғин чиқди. Бунга трансформатор подстансиясида жойлашган узлуксиз электр таъминоти манбасидаги қисқа туташув сабаб бўлган. Терминал вақтинча чироқсиз қолди. Учта рейс кечиктирилди.
Тошкент халқаро аэропортида Германиянинг Wanzl компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 1000 та янги юк аравалари пайдо бўлди. Яқин кунларда ҳудудий аэропортларга ҳам янги аравалар келтирилиши режа қилинмоқда.
Тошкент халқаро аэропорти ва вокзал олдидаги майдонни реконструкция қилиш ишлари 2023 йил охиригача якунланади. Ўтказувчанлик икки мартага ортади. Аэропорт такси операторини танлади, тарифлар келишилган ҳолда белгиланади. Автотураргоҳ автоматлаштирилади, онлайн жой танлаш ва тўлаш имкони яратилади.
«Ўзбектелеком» томонидан Тошкент халқаро аэропортида бепул Wi-Fi ишга туширилди. Аввал аэропортда Sola провайдерининг симсиз тармоғи мавжуд бўлган, бироқ, ҳаво бандаргоҳи маъмуриятининг қайд этишича, у барқарор ишламаган.
Uzbekistan Airports Тошкент халқаро аэропортида юк аравалари етишмаслигини Abadiya Trade компанияси шартномани бир томонлама бекор қилгани билан изоҳлади. Аэропорт ходимлари йўловчиларга ёрдам беришади.
Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева Фарғона водийсидаги аэропортларни ривожлантиришнинг иккита сценарийси ҳақида гапириб ўтди. Улар аэропортларнинг ҳозирги жойлашган ўринларида янги аэропортларни реконструкция қилиш ва қуриш ҳамда учта вилоят учун ягона ҳаво бандаргоҳини қуришдан иборат.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг